Десктоп илова

Дўкон кассаси учун OpenSales POS

Сотув нуқтаси (POS) учун офлайн десктоп дастур. Интернет бўлмаса ҳам сотув, чек чоп этиш ва омбор — барчаси компютерингизда ишлайди. Маълумот локал сақланади, янгиланиш автоматик.

Жорий версия 0.1.47

Интернетсиз ишлайдиБепул юклаб олишМаълумот компютерингизда
OpenSales POS — Сотув
Жорий сотув Смена очиқ
Coca-Cola 1.5L12 000
Нон — 2 дона8 000
Чой Kenya 250г15 000
Жами35 000

Касса учун керакли ҳамма нарса

Бир ойнада сотув, омбор ва ҳисобот — содда ва тез.

Интернетсиз ишлайди

Маълумот локал SQLite базада сақланади. Интернет узилса ҳам касса тўхтамайди, сотув давом этади.

Чек чоп этиш

Ҳар бир сотувга чек; термал ёки оддий принтерга тўғридан-тўғри чиқарилади.

Омбор ва маҳсулот

Маҳсулот, категория, қолдиқ ва нархлар — барчаси битта жойдан бошқарилади, расм билан.

Мижозлар ва қарз

Мижозлар базаси, сотув тарихи ва қарз ҳисоби — ким қанча қарздор, бир қарашда кўринади.

Кассир сменалари

Смена очиш ва ёпиш, кунлик тушум ҳамда касса қолдиғи назорати.

Сотув ҳисоботлари

Кунлик тушум, энг кўп сотилган маҳсулотлар ва фойда ҳисоботлари.

Автоматик янгиланиш

Янги версия чиқса, илова ўзи хабар беради ва бир босишда янгиланади.

Автоматик захира

Кунлик локал захира нусха; хоҳласангиз интернет орқали булутга ҳам синхронланади.

Уч қадамда ишга тушади

Ўрнатиб, бир неча дақиқада биринчи сотувни қилинг.

01

Юклаб олинг

Windows ёки macOS учун инсталлерни юклаб олинг ва ўрнатинг.

02

Созланг

PIN-код ўрнатинг, маҳсулот ва категорияларни қўшинг.

03

Сотинг

Маҳсулотни танланг, чекни чоп этинг — интернетсиз ҳам ишлайди.

Тизим талаблари

Windows

Windows 10 ёки 11 (64-бит). Термал ёки оддий принтер қўллаб-қувватланади.

macOS

Apple Silicon (M1/M2/M3) процессорли Mac, macOS 12 ва ундан юқори.

Маълумот сақлаш

База дастур файлидан алоҳида сақланади — янгилашда маълумот ўчмайди.

Ҳозироқ юклаб олинг

Операцион тизимингизни танланг. Ўрнатиш бир неча дақиқа.

Жорий версия 0.1.47

Кўп сўраладиган саволлар

Интернетсиз ишлайдими?+

Ҳа. OpenSales POS тўлиқ офлайн ишлайди — маълумот компютерингиздаги локал базада сақланади. Интернет фақат янгиланиш ва ихтиёрий булут захираси учун керак.

Маълумотларим хавфсизми?+

Маълумот фақат сизнинг компютерингизда. Ҳар куни автоматик локал захира олинади, хоҳласангиз интернет орқали булутга ҳам синхронланади.

Янгиланганда маълумот ўчмайдими?+

Йўқ. База дастур файлидан алоҳида папкада сақланади, шу сабабли янги версия ўрнатилганда маҳсулот, мижоз ва сотувлар жойида қолади.

Нархи қанча?+

Дастурни бепул юклаб олиб синаб кўрасиз. Лицензия ва тарифлар бўйича биз билан боғланинг.

Қайси принтерлар ишлайди?+

Термал чек принтерлари ва оддий принтерлар қўллаб-қувватланади — чек тўғридан-тўғри чоп этилади.